“Қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!"
43 “Халқобод” сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига номзоди кўрсатилган Ботир Зарипов Ғиждувон туманидаги 48 умумтаълим мактабида ҳудуддаги “Пахтаобод”, “Амиробод” ҳамда “Тошлоқ” МФЙларидаги сайловчилари билан учрашди.
Номзоднинг сайловолди дастуридан халқимиз турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган бир қатор вазифалар, жумладан таълим, тиббиёт ва маҳалла тизими билан боғлиқ келгусида бажарилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ўрин олган бўлиб, учрашув давомида уларнинг мазмун- моҳияти ҳақида сўз борди.
Жумладан, дастурда сифатли таълимга, юқори малакали тиббий хизматга эришиш зарурлиги алоҳида қайд этилган. Бу борадаги аниқ вазифаларга асосий урғу берилган. МФЙлар фаолиятидаги “Маҳалла еттилиги” тизими афзалликлари ва имкониятлари бўйича ҳам сайловолди дастурида аниқ равшан баён этилган.
Халқимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари кўп жиҳатдан маҳаллий ҳокимлик органлари билан халқ ўртасидаги кўприкка айланиб бораётган МФЙлар фаолларининг ташаббускорлиги, жонкуярлигига боғлиқлиги учрашув давомида тилга олиб ўтилди.