Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан ОРАЛИҚ ҲИСОБОТИ
Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 969-сон қарорига асосан ЎзЛиДеП томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан 2024 йил 21октябрь ҳолатига оралиқ ҳисоботи тайёрланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловида иштирок этиш учун Марказий сайлов комиссиясидан ЎзЛиДеПнинг ҳисоб рақамига жами 12 141 150 000 сўм маблағ келиб тушган.
Ажратилган давлат маблағлари оммавий ахборот воситалари, номзодларва унинг ишончли вакиллари ишини ташкил этиш, умумпартиявий ва бошқа сайловолди ташвиқоти тадбирларини ташкиллаштириш эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, партиянинг сайловолди штаби томонидан 12 141 150 000 сўм маблағ ажратилган, жумладан:
1. Оммавий ахборот воситалари орқали сайловолди ташвиқоти учун 3 640 000 000 сўм (телевидение – 1 млрд. 400 млн сўм, интернет ва ижтимоий тармоқлар – 2 млрд. 225 млн сўм, босма нашрлар – 15 млн сўм), шундан кассахаражати 799 095 500 сўм;
2. Тарқатма материаллар орқали сайловолди ташвиқоти учун 7 268 386 500 сўм (ташқи реклама – 2 млрд. 284 млн. 056 минг сўм, босма ва бошқа кўргазмали ташвиқот материаллари – 4 млрд. 984 млн. 330 минг 500сўм), шундан касса ҳаражати 8 012 920 000 сўм;
3. Сайловолди ташвиқотининг бошқа шакллари ва усуллари учун 1 232 763 500 сўм (1 Конгресс билан боғлиқ харажатлар – 419 млн. 861 минг сўм, номзодларни суратга тушиш харажатлари – 86 млн. 643 минг сўм, овоз кучайтирувчи аппарат – 26 млн. сўм, сайловолди ташвиқот ва тарғибот ишларида эвент тадбирлар учун – 746 млн. 902 минг 500 сўм ва банк хизмати – 40 млн. сўм, шундан касса ҳаражати 1 710 568 200 сўмни ташкил этди.
2024 йил 21 октябрь ҳолатига партиянинг ҳисоб рақамидаги маблағлар қолдиғи 1 618 566 300 сўмни ташкил этади.