Жиззах вилоятида депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда
Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиалида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Тошмурод Ҳамдамов ҳамда маҳаллий Кенгашларга партиядан кўрсатилган номзодларнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган учрашувда олийгоҳнинг профессор-ўқитувчи ва талабалари, маҳаллаларда истиқомат қилувчи сайловчилар иштирок этдилар.
Мулоқот чоғида партиямизнинг янги сайловолди дастуридан ўрин олган кўплаб мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхтаб ўтилди.
Тадбир давомида сайловчилар сиёсий кучни қўллаб-қувватлашга чақирилди.