Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Янгиликлар

Келажак касблари сари илк қадам

13.08.2026 90
Келажак касблари сари илк қадам

O‘zLiDePнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги «Янгиобод» маҳалласида ёшлар учун «IT ва сунъий интеллект етакчилари» акцияси ўтказилди.

Тадбирда ёшларга веб-дастурлаш, киберхавфсизлик, мобил иловалар яратиш ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш бўйича замонавий билимлар берилди. Соҳа мутахассислари рақамли технологиялар орқали янги касбларни эгаллаш ва даромад топиш имкониятлари ҳақида ҳаётий мисоллар асосида тушунтиришлар бериб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтардилар.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашув ёшларда рақамли технологияларга қизиқишни янада оширди. Асосий мақсад — маҳалла ёшларига замонавий касбларни ўрганиш, янги кўникмаларни эгаллаш ва рақамли дунёда ўз ўрнини топиш учун имконият яратиш.

Сайтни янги дизайни ёқдими?