ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Ватан ягонадир - Ватан биттадир” мавзусида яна бир байрам тадбир ташкил этилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси мажлислар залида бўлиб ўтди.
Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Фазилов, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жамила Шермуҳаммедова, партия фаоллари ҳамда Академия ўқитувчилари ва ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.