Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Элонлар

ЎзЛиДеП номзодларининг ҳужжатлари “E-saylov” платформасига киритилмоқда

13.09.2024 2574
ЎзЛиДеП номзодларининг ҳужжатлари “E-saylov” платформасига киритилмоқда

Хабарингиз бор, 7 сентябрь куни пойтахтимизда ЎзЛиДеПнинг I Конгрессида партиянинг сайловларида фаол иштирок этиш масалалари кўриб чиқилиб, депутатликка номзодлар кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинган эди.

Таъкидлаш жоиз, номзодларни кўрсатиш жараёни партиянинг келгуси фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга. Номзод кўрсатиш бўйича қабул қилинган қарорлар партиянинг сайловлардаги муваффақиятини белгилайдиган энг муҳим омилдир.

Шундан келиб чиқиб, ЎзЛиДеП Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бир мандатли округлар (мажоритар тизим) бўйича 75 нафар, партиявий рўйхат (пропорционал тизим) бўйича 100 нафар номзодлар кўрсатди. Номзодларнинг 43 фоизи аёллардан иборат бўлиб, барча 175 нафар номзод олий маълумотга эга, уларнинг 63 фоизини тадбиркор ва фермерлар, иқтисодиёт соҳаси вакиллари, 25 фоизини фан, таълим, маданият ва ижтимоий соҳаси вакиллари, 12 фоизини ҳуқуқшунослар ташкил этади. Шунингдек, номзодларнинг 19 нафари фан номзоди (PhD) ва 12 нафари фан доктори (DSc) илмий даражасига эга.

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига партиядан кўрсатилган номзодлар "E-saylov” платформасига киритилиб, барча номзодлар ҳақидаги ҳужжатлар Марказий сайлов комиссиясига рўйхатдан ўтказиш учун топширилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?