Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Элонлар

Форишлик тадбиркорлар учун имкониятлар янада кенгаймоқда

28.01.2025 392
Форишлик тадбиркорлар учун имкониятлар янада кенгаймоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоятининг Фориш туманида бўлиб, камбағалликни қисқартириш ва аграр соҳадаги мавсумий ишларнинг боришини ўрганди.

Ишчи гуруҳ аъзолари бир қатор МФЙ ва аҳоли хонадонларига бордилар, тумандаги ихтисослаштирилган мактаб, қатор тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари фаолияти билан танишди.

Туманда маҳаллаларда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, мамлакатимизда одамларга қулайлик яратиш, уларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, реал даромадларини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, фермерликни янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янги қабул қилинган қонунлар моҳияти кенг жамоатчиликка етказилди.

Маҳаллаларда ва хонадонларда аҳоли билан ўтказилган мулоқотларда фуқаролар “маҳалла еттилиги” фаолияти йўлга қўйилганлигидан мамнун эканликлари, улар аҳоли муаммоларини тезкор ва самарали ҳал этиш имконини бераётганини билдирдилар.

Аҳоли вакиллари билан самимий руҳда ўтган учрашувлар чоғида маҳалла фаоллари, ёшлар, бизнес вакиллари ўзларини ўйлантириб келаётган 10 дан ортиқ масалаларни ўртага ташлашди. Аксарият масалалар фракция раҳбари ташаббуси билан жойида бартараф этилди, вақт талаб қиладиганлари эса назоратга олинди.

Сўнгги йилларда туманда барча соҳалар қатори соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам катта ўзгаришлар бўлмоқда. Айни пайтда ҳудудда 223 ўринли 1 та марказий шифохона, 12 та шифокорлик пункти, 1 та оилавий поликлиника, 2 та филиал ва 5 та янги ташкил топган тиббиёт пунктлари аҳоли хизматига шай.

Мазкур учрашувлар давомида А.Хаитов тумандаги қатор тиббиёт муассасалари фаолияти, уларда беморлар учун яратилган шароитлар, қулайликларни кўздан кечирди. Ўрганишлар давомида “Учма” МФЙ аҳолиси тиббиёт муассасасига 30 километр йўл босиб келаётгани маълум бўлди.

Фуқаролар “Учма” ва “Оқ тош” МФЙ аҳолиси учун янги оилавий шифохона ташкил этиш лозимлигини билдирди. Ушбу масала назоратга олиниб, тегишли вазирликлар биргаликда ҳал этиш чораларини кўриш белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг навбатдаги манзили — “Basalt Uzbekistan” кластери бўлди. Бу ерда улар ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ҳудуд иқтисодиётида етакчи ўрин тутувчи ушбу корхонада 1300 нафар киши меҳнат қилмоқда.

А.Хаитов кластер фаолияти билан яқиндан танишиб, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, бизнес вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга, корхона фаолиятини янада кенгайтириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари А.Хаитовнинг учрашувлари давом этмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?