Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Элонлар

Кейинги ўқув йилидан бошлаб юқори синф ўқувчилари учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади

09.09.2025 920
Кейинги ўқув йилидан бошлаб юқори синф ўқувчилари учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади

Ўтган йилдан бошлаб 1-синфларда ахборот технологиялари дарслари йўлга қўйилган эди. Кейинги ўқув йилидан бошлаб юқори синфлар учун сунъий интеллект бўйича дарслар киритилади.
Бу ҳақида давлатимиз раҳбари раислигида мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотлар ижроси ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Бунинг учун 2 мингта синф хонасига компьютер, 6 минг 300 та интерфаол доска керак. Ушбу мақсадларга зарур маблағларни кейинги йил давлат бюджетида назарда тутиш топширилди.
Шунингдек, иқтидорли ўқувчиларга шароит яратиш учун вилоятларда ахборот технологияларига ихтисослашган Ал-Хоразмий, муҳандислик бўйича Мирзо Улуғбек, табиий фанлар йўналишида Ибн Сино мактаблари филиаллари ташкил этилади.
Кейинги йилда мактаб ўқувчилари ўртасида энг нуфузли иккита – халқаро кимё ва информатика олимпиадалари Марказий Осиё давлатлари ичида илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Давлатимиз раҳбари мазкур олимпиадаларни юқори савияда ўтказиш учун мутасаддиларга қатъий тоншириқ берди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?