Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Элонлар

Фракция аъзолари: зарарлардан суғурта қилиш тизими кучайиши керак

05.01.2025 419
Фракция аъзолари: зарарлардан суғурта қилиш тизими кучайиши керак

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга қулай шароитлар яратишга қаратилган қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Депутатлар дастлаб “Ер участкаларидан фойдаланиш тартиби янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фракция аъзолари томонидан берилган аксарият таклифлар эътиборга олингани ва лойиҳа матнида акс этганлигини қайд этиб, уни маъқулладилар.

Йиғилишда “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчиларини турли хил табиий офатлар ва бошқа хатарлардан кўриладиган зарарлардан суғурталаш орқали ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги суғуртасининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларини суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган суғурта компанияларининг зарар кўришини олдини олиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини кўриши мумкин бўлган зарарларни тўланишини таъминлаш мақсадида Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жамғармасини ташкил этиш, қишлоқ хўжалигида суғурта тизимини тўлиқ рақамлаштириш, хатарларни қайта суғурталаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини суғурталашга кенг жалб қилиш ва уларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш тартиби назарда тутиляпти.

Муҳокамалар давомида фракция аъзоси Абдуманноп Буриев, Фирдавс Қурбонов ва бошқалар қонун лойиҳаси юзасидан партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, лойиҳани янада такомиллаштириш, пишиқ-пухта ҳолатга келтириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдирди. Айрим нормалар юзасидан бир қатор саволлар кўтарилиб, қонун ташаббускорларидан изоҳ сўралди.

Улар депутатлар томонидан берилган барча саволларга батафсил тушунтиришлар бериб, билдирилган таклифлар қонун лойиҳасини маромига етказиш жараёнида эътиборга олинишини қайд этдилар. Қонун ташаббускорларининг айтишича, ушбу лойиҳанинг қабул қилиниши билан мамлакатда ҳосилни суғурталаш тизими жорий этилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга қулай шарт-шароитларни яратишга имкон берадиган суғурта мажбуриятларини бажариш бўйича тегишли ҳуқуқий муносабатлар тартибга солинади.

Фракция аъзолари ушбу ҳужжат қишлоқ хўжалиги экинларига хавф-хатарлар туфайли етказилган зарарни ўрнини қоплаш ҳамда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликлари суғуртасини амалга оширишнинг ҳуқуқий асоси яратилишини эътиборга олиб, уни қўллаб-қувватладилар.

Йиғилишда фракция ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва депутатлар томонидан маъқулланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?