Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Элонлар

Охирги етти йилда ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёзлар берилди

16.07.2024 588
Охирги етти йилда ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёзлар берилди

Бу ҳақида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан старт берилган “O'zLiDeP ёшлари – маҳаллада!” лойиҳаси доирасидаги тарғибот тадбирида таъкидлаб ўтилди. Қибрай туманидаги “Бунёдкор” МФЙ да ўтказилган тадбирида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Дилбар Усманова ҳамда Виктор Николаевич Пак, партия Тошкент вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Фазлиддин Ғойибназаров ҳамда “Бунёдкор” МФЙ даги фаол иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

Тарғибот тадбирида сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбар Усманова 28 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишининг мазмун-моҳияти хусусида тўхталди. Охирги етти йилда ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарорлар қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёзлар берилганини қайд этди.

Тадбир сўнгида депутатлар ва ёшлар иштирокида “Бунёдкор” МФЙ да намунали фаолият юритиб “OOO DRILLFLOT ASIA” МЧЖ юқори босимда ишлайдиган гидравлик шланглар ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда “Илм уммони” ўқув марказларига ҳам эксурсия ташкил этилди. 

Сайтни янги дизайни ёқдими?