Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Элонлар

O‘zLiDeP депутати архив тизимидаги бюрократик тўсиқларни кўтарди

22.04.2026 673
O‘zLiDeP депутати архив тизимидаги бюрократик тўсиқларни кўтарди

O‘zLiDeP фракцияси аъзоси О.Юлдашев Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги директори У.Юсуповга депутат сўрови юборди.

Сўровда мамлакатимизда давлат хизматларини соддалаштириш ва “бир дарча” тамойилини тўлиқ жорий этиш борасида ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлса-да, архив хизматлари соҳасида қатор муаммолар сақланиб қолаётгани қайд этилган. Хусусан, фуқаролар томонидан архив маълумотларини олиш жараёнида ортиқча бюрократик тўсиқлар, такрорий мурожаатлар ва қўшимча тўловлар мавжудлиги аҳоли норозилигига сабаб бўлаётгани таъкидланган.

Қайд этилишича, айрим ҳолларда фуқаролар биргина масала бўйича камида икки марта ариза топширишга мажбур бўлмоқда. Шунингдек, “бир дарча” тамойили асосида бир нечта ҳужжат сўралганида ҳам амалда фақат биттаси тақдим этилиб, қолган ҳужжатлар учун алоҳида мурожаат ва тўлов талаб этилмоқда. Бу эса аҳолига ортиқча вақт ва молиявий юк юкламоқда.

Депутат сўровида архив маълумотларини тақдим этишдаги мазкур камчиликларнинг сабаблари, такрорий мурожаатларни бартараф этиш, хизматлар тарифини оптималлаштириш ҳамда “бир дарча” тамойилини тўлиқ жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чоралар юзасидан асослантирилган маълумот тақдим этиш сўралган.

Сайтни янги дизайни ёқдими?