Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Элонлар

O‘zLiDePда ICAPP вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

18.08.2025 1464
O‘zLiDePда ICAPP вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (O'zLiDeP)да Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси (ICAPP) делегацияси ва Корея парламенти аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда, шунингдек, Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Вон До Ён ҳам иштирок этди.

Учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, иқтисодиётни юксалтириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини ошириш йўлидаги ишлар юқори баҳоланди.

Суҳбат чоғида O'zLiDePнинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, инновациялар ва инвестицияларни жалб этиш, самарали ижтимоий сиёсат юритиш борасидаги устувор вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Таъкидланишича, ICAPP фаолияти тенглик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган бўлиб, у сиёсий партиялар ўртасида тажриба алмашиш ва глобал чақириқларга биргаликда ечим топиш учун муҳим платформа ҳисобланади.

Учрашув якунида O'zLiDeP келгусида ҳам ICAPP ташаббусларини қўллаб-қувватлашини ва ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?