Талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ва O'zLiDeP стипендиясига старт берилади
2026 йил 7 май куни соат 11:00да Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Мулоқотда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, фракцияси аъзолари, талаба-ёшлар ҳамда институтнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этади.
Мулоқот доирасида ЎзЛиДеП стипендиясига старт берилади. Унга кўра, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг фаол ва иқтидорли талабаларига партия стипендияси топширилади.