Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Элонлар

O'zLiDeP етакчиси жиззахлик ёшлар билан учрашди

08.01.2025 451
O'zLiDeP етакчиси жиззахлик ёшлар билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятидаги сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Жиззахдаги урашувлар ёшлар билан очиқ мулоқотдан бошланди. Республика маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бўлими мажлислар залида ташкил этилган учрашув том маънода очиқ ва самимий мулоқотга айланиб кетди.

– Партиямиз ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш йўналишларида тизимли ишлар олиб борилди, – деди партия етакчиси. – Ёшларни ҳунар ва замонавий касбларга, хорижий тилларга ўқитиш, маънавиятини юксалтириш, китобхонлигини ошириш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда “IT” соҳаси ва спортга кенг жалб этиш борасида пухта ишланган режаларни амалга оширамиз.

Очиқ мулоқот давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф-ташаббуслар, муаммолар таҳлил қилиниб, партия фракцияси ва тегишли вазирлик орқали ижобий ҳал қилиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?