Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Юракка йўл” акцияси доирасида янги хонадон топширилди

10.06.2026
368

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури ва “Юракка йўл” акцияси доирасида Тахиатош туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила учун янги уй қуриб берилди. “Шамчироқ” маҳалласида яшовчи фуқаро Бийсенбай Абдуллаевнинг авария ҳолатидаги уйи бўйича қилинган мурожаат депутат Мукарама Джумамуратова томонидан ўрганилиб, муаммони ҳал этиш бўйича амалий ишлар бошланди.

Ташаббусни партия фаоллари ва саховатпеша тадбиркорлар қўллаб-қувватлаб, қисқа муддатда замонавий хонадон қуриб битказилди. Шунингдек, уй барча зарур жиҳозлар — музлатгич, телевизор, кир ювиш машинаси ва мебеллар билан таъминланди.

Хонадон эгалари янги уйнинг топширилиши улар учун катта қувонч ва умид бўлганини таъкидлаб, барча ҳомий ва ташаббускорларга миннатдорчилик билдирди. Бу каби хайрли ишлар аҳоли мурожаатларига ечим топиш, инсон қадрини улуғлаш ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?