Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг самарали механизмига айланмоқда

09.07.2026
266

O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши томонидан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Нурафшон шаҳрида сайёр қабул ташкил этилди. Қабул жараёнида аҳоли томонидан бандлик, ижтимоий ҳимоя, коммунал хизматлар, тадбиркорлик, ер ва кадастр, йўл инфратузилмаси ҳамда тиббий хизмат сифатига оид 58 дан ортиқ мурожаат кўтарилди.

Мурожаатлар масъул ташкилотлар ва депутатлар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, уларнинг 45 га яқини шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган 8 та мурожаат ижроси депутатлик назоратига олиниб, масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.

Сайёр қабуллар аҳоли билан очиқ мулоқотни мустаҳкамлаш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва инсон манфаатларини таъминлашнинг самарали механизмига айланмоқда. “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида бу каби учрашувлар фуқароларнинг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?