Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 23-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

ЎзЛиДеП сайёр қабулида Муборак Жуманиязовага тикув машинаси олиб берилди

06.05.2026
410

Хоразм вилояти Тупроққалъа туманида “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ташкил этилган сайёр қабул аҳоли муаммоларини жойида ҳал этишга хизмат қилди. Тадбирда 264 нафар иштирокчи қатнашиб, 178 га яқин мурожаат қабул қилинди. Уларнинг ярмидан ортиғи жойида ҳал этилган бўлса, 45 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Сайёр қабулда бандлик, уй-жой, коммунал хизматлар каби долзарб масалалар кўтарилди. Амалий натижа сифатида 5 нафар ижтимоий реестрдаги фуқаро иш билан таъминланди, яна 5 нафарга маиший техника воситалари етказиб берилди. Шунингдек, аёллар ва ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

– Болалигимдан тикувчиликка қизиқардим, – дейди “Саидлар” маҳалласида яшовчи Муборак Жуманиязова. – Аммо тикув машинаси сотиб олиш имкониятига эга эмас эдим. Бугунги сайёр қабулда мутасаддилардан тикув машинаси сўраб мурожаат қилдим. Мурожаатим ижобий ҳал қилинганидан хурсандман. 

Бу каби учрашувлар “Халқ билан бирга” дастурининг амалдаги самарасини яққол кўрсатмоқда. Фуқароларнинг муаммолари тингланиб, қисқа муддатда ечим топаётгани эса аҳолининг ўз келажагига бўлган ишончини мустаҳкамламоқда. Бундай сайёр қабулларни изчил давом эттириш эса инсон қадрини таъминлаш ва фаровонликни оширишга хизмат қилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?