ЎзЛиДеП депутати ёшларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари билан танишди
“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Бухоро давлат техника университетида “Инклюзив жамият сари” лойиҳаси доирасида талабалар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Жасур Жумаев иштирок этди.
Мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, муаммо ва таклифлари билан ўртоқлашиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан амалий ечимлар бўйича фикр алмашилди.
Шунингдек, “Келажак муҳандислари” фестивалига тайёргарлик кўраётган ёшларнинг инновацион ғоя ва лойиҳалари билан танишилди. Учрашув ёшларни қўллаб-қувватлаш, тенг имкониятларни кенгайтириш ҳамда уларнинг замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди.