“Инклюзив жамият сари” лойиҳаси амалда
Фарғона вилоятида фаолият юритаётган “Sayqal” хусусий корхонасида инклюзив муҳитни ривожлантиришга қаратилган ишлар билан танишилди. Ташриф “Халқ билан бирга” дастури доирасидаги “Инклюзив жамият сари” лойиҳаси асосида ташкил этилди.
Корхонада бугунги кунда 21 турдаги реабилитация ва техник воситалар, шунингдек, 33 хил замонавий эшитиш мосламалари ишлаб чиқарилмоқда. Шу билан бирга, инновацион йўналиш сифатида тошдан қоғоз ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилган.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида республика бўйлаб 33 та савдо ва сервис маркази фаолият юритмоқда. Бу каби лойиҳалар инклюзив жамиятни шакллантириш ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.