10 нафар фуқаро стационар даволаниш учун йўлланма олди
O'zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Янги йўл шаҳрида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик акцияси ўтказилди.
Акция давомида “Ковунчи Тепа”, “Наврўз”, “Янги боғ” ва “Файзобод” маҳаллаларида яшовчи 40 нафар хотин-қиз малакали шифокорлар кўригидан ўтди. Уларга турли касалликларни эрта аниқлаш ва саломатликни мустаҳкамлаш бўйича тиббий маслаҳатлар берилди.
Кўрик натижаларига кўра, 10 нафар фуқаро стационар даволаниш учун йўлланма олган бўлса, 20 нафар иштирокчига амбулатор даволаниш бўйича тавсиялар берилди.
Мазкур акция аҳоли, айниқса хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга хизмат қилди.