Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Жиззахлик пахтакорлар инновацион усуллар орқали мўл ҳосил ва катта даромадга эришмоқда

15.10.2025
676

Бу йил жиззахлик пахтакорлар 290 минг 680 тонна “оқ олтин” ҳосилини йиғиб олишни режалаштиришган. Аҳамиятлиси, вилоятда пахтачилик соҳасига илғор технологиялар ва замонавий усуллар жадал жорий этилмоқда.

Жорий йилда 20 минг гектар ер майдонига хорижий нав чигитлар экилиб, юқори ҳосилдорликка эришиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, 14 минг гектар ерда Хитой технологияси асосида плёнка остига уруғ экиш ва томчилаб суғориш тизими йўлга қўйилди. Бу эса сув ресурсларидан тежамкор фойдаланиш ҳамда ҳосилдорликни оширишга хизмат қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Жиззах вилоятида бўлиб, пахта терими жараёни билан танишди. Далаларда фаолият юритаётган фермерлар, механизаторлар ва соҳа мутахассислари билан мулоқот чоғида замонавий агротехнологияларни қўллаш натижасида етиштирилаётган мўл ҳосил, энг аввало, дала меҳнаткашларининг даромадини ва турмуш фаровонлигини ошираётгани таъкидланди.

Шунингдек, терим жараёнини машиналар ёрдамида ташкил этишни жадаллаштириш, хомашё сифати ва қабул пунктларидаги ташкилий ишларга алоҳида эътибор қаратиш юзасидан тавсиялар берилди.

Партия фракцияси вакиллари таъкидлашича, Жиззахда қўлланилаётган янгича агротехнологиялар ва пахтачиликка инновацион ёндашувлар мамлакатнинг бошқа ҳудудлари учун ҳам намуна бўлиши мумкин.

Сайтни янги дизайни ёқдими?