Asosiy kontentga o‘tish
Жума 21-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Youth Sports Challenge” лойиҳаси ёшларни спортга бўлган қизиқишини оширмоқда

20.08.2026
18

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Youth Sports Challenge” лойиҳаси доирасида Нукус шаҳар 1-сонли спорт мактабида ўсмир қизлар ўртасида волейбол мусобақаси ташкил этилди. Унда Нукус шаҳрининг 12 та маҳалласидан жамоалар иштирок этиб, 100 га яқин ёшлар қамраб олинди.

— Бугунги мусобақа бизга нафақат спортда ўз кучимизни синаш, балки жамоавийлик ва ҳамжиҳатлигимизни намоён этишга имкон берди, – деди “Жолшылар” МФЙ жамоаси аъзоси Ж. Базарбаева. – “Youth Sports Challenge” каби лойиҳалар биз каби ёшларни спортга бщлган қизиқишимизни оширади. Қобилиятимизни намойиш этишга имкон яратади.

Қизғин ва дўстона руҳда ўтган мусобақада иштирокчиларнинг чаққонлиги, жамоавий ҳаракати ва ғалабага интилиши яққол намоён бўлди. Якунларга кўра, энг яхши натижани қайд этган “Жолшылар” МФЙ жамоаси мусобақа ғолиби бўлди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?