Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 27-декабр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида қатор қонунларга ўзгартириш киритилмоқда

23.12.2025
171

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб Президентимизнинг шу йил 18-20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Депутатлар давлатимиз раҳбарининг ушбу мамлакатга ташрифи Ўзбекистон — Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим воқеа бўлиб, икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этдилар.

Токиодаги учрашув ва тадбирлар Ўзбекистоннинг минтақавий жараёнлардаги кучайиб бораётган мавқеи ҳамда етакчи халқаро шериклар билан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тамойилига содиқлигини яна бир бор тасдиқлагани таъкидланди.

Фракция аъзолари мамлакатимиз раҳбарининг Японияга ташрифи ҳамда “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти саммитидаги иштироки икки томонлама, ҳам кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш учун янги имкониятлар очишини эътироф этдилар.

Шундан сўнг, бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани кўриб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани Олий Мажлис палаталарига тақдим этишнинг аниқ муддатини белгилаш таклиф этилмоқда.

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари Азиза Аминова, Диёр Хусанов ва бошқалар қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб, унинг зарурати ва аҳамияти юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини билдиришди.

Йиғилишда ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасидаги долзарб масалаларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари томонидан ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашга ҳамда коррупцияга қарши курашувчи органларнинг бу борадаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Қизғин мунозаралардан сўнг, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?