Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси чекка ҳудудлардаги тадбиркор хотин-қизларни кашф этмоқда

30.01.2026
508

O‘zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида маҳалла босқичлари изчиллик билан ташкил этмоқда. Лойиҳа хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда маҳаллаларда барқарор бандликни таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Қарши шаҳридаги “Табассум” ва “Амир Темур” маҳаллалари хотин-қизлари иштирокида танловнинг маҳалла босқичи ўтказилди. “DilARX” ательесида бўлиб ўтган тадбирда тадбиркор ва ҳунарманд аёлларнинг иш тажрибаси, касбий маҳорати, ташаббускорлиги ҳамда ижтимоий фаоллиги асосий мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов якунларига кўра, “Табассум” маҳалласидан тикувчилик соҳасида кўп йиллик тажрибага эга тадбиркор Дилдора Мўминова ҳамда “Амир Темур” маҳалласидан миллий ҳунармандчиликни ривожлантириб келаётган Рухсора Асланова маҳалла босқичи ғолиблари сифатида эътироф этилди. Бундай ташаббуслар хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва маҳаллаларда янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?