Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

230 нафар фуқаронинг мурожаати эшитилди

07.07.2026
178

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Қарши туманида навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда 230 нафар фуқаро иштирок этиб, 70 га яқин мурожаат кўриб чиқилди. Шундан 32 таси жойида ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатлар юзасидан масъул ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул давомида 1 нафар фуқаро иш билан таъминланди, 8 та оилага имтиёзли кредит олишда кўмак берилди, 3 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди, 7 та эҳтиёжманд оилага озиқ-овқат ва дори-дармон етказилди.

Шунингдек, электр таъминоти, йўлларни таъмирлаш, бандлик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди. Ҳар бир мурожаат назоратга олиниб, уларга амалий ечим топиш чоралари кўрилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?