Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 02-Сентябр 2025-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

25 минг хотин-қизга ҳунар ўргатган қашқадарёлик аёл "Ишбилармон аёл — 2025" ғолиби

29.08.2025
130

Қарши шаҳрида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика–ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб чиққан тадбиркор, фермер ва ҳунарманд хотин-қизлар қатнашдилар.

Биринчиликка дилафрўз Муҳаммадиева сазовор бўлди. У 30 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб, 25 мингдан зиёд хотин-қизга ўн бешдан ортиқ касб-ҳунар ўргатди, 200 мингдан ортиқ ёшларни иш билан таъминлашга ҳисса қўшди. Ҳозирда “Сунбула” ўқув марказида ёшлар тикувчилик, ошпазлик, пайвандлаш, компьютер саводхонлиги каби йўналишларда таълим олишмоқда.

Иккинчи ўрин Шоира Лолаевага, учинчи ўрин эса Чироқчидан Салтанат Қўлдошевага насиб этди.

Танловда қатнашган аёллар ўз тажрибаси ва лойиҳалари билан ўртоқлашиб, иш ўринлари яратиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва инновацияларни жорий этишдаги ташаббуслари билан баҳоландилар.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?