30 нафар хотин-қизлар O‘zLiDeP сафига қўшилди
Замонавий бунёдкор аёллар – мамлакат тараққиётининг мустаҳкам таянчидир. Сурхондарё вилоятида хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган ташаббуслар изчил амалга оширилмоқда. Хусусан, OʻzLiDeP томонидан илгари сурилаётган “Замонавий бунёдкор аёл – OʻzLiDePни танлайди” лойиҳаси аёлларни давлат ва жамият бошқарувига кенг жалб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Термиз давлат педагогика институтида ўтказилган давра суҳбати мазкур йўналишдаги амалий қадамлардан бири бўлди. Унда хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки, лидерлик қобилиятларини ривожлантириш ва ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Самимий ва очиқ мулоқот иштирокчиларнинг сиёсий онги ва фаоллигини янада оширишга хизмат қилди.
Тадбир доирасида 30 нафар янги аъзонинг партия сафига қўшилиши эса ёшлар, айниқса хотин-қизлар орасида сиёсий жараёнларга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади. Бундай ташаббуслар келгусида малакали, фаол ва ташаббускор кадрларни тайёрлашда муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.