34 маҳалланинг энг фаол тадбиркор хотин-қизлари танловнинг туман босқичида иштирок этади
“Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Зомин туманида “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси якунланди. Лойиҳа доирасида тумандаги 34 та маҳалладан фаол тадбиркор хотин-қизлар сараланди. Дастлаб “Навбаҳор”, “Халқобод”, “Бешкуби”, “Гулшан”, “Нурликент” ва “Навоий” маҳаллаларида тадбиркор аёлларнинг иш тажрибаси, маҳсулотлари ва яратган иш ўринлари ўрганилди.
Лойиҳа доирасида қўл меҳнати, миллий ҳунармандчилик, тикувчилик, қандолатчилик ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича кўргазма ташкил этилди. Унда иштирокчилар ўз маҳсулотларини намойиш қилиб, тажриба алмашдилар. Мазкур тадбир “Ишбилармон аёл – 2026” кўрик-танловининг туман босқичи олдидан муҳим тайёргарлик майдони бўлди.
Кейинги босқичда тумандаги 34 та маҳалладан сараланган энг фаол хотин-қизлар Зоминнинг “Энг тадбиркор аёли” номонацияси учун кураш олиб боради.