Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 07-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Хивадаги гиламдўз ва кулолсоз хотин-қизлар фаолияти ўрганилди

13.03.2026
415

O‘zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Хоразм вилоятидаги бир қатор маҳаллаларда тадбиркор хотин-қизлар фаолияти ўрганилди. O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Хива шаҳрининг “Ангарик”, “Газчи”, “Калта минор” ва “Сангар” маҳаллаларида амалий учрашувлар ўтказилиб, тадбиркор аёллар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашувлар давомида маҳаллаларда ўз меҳнати билан намуна бўлаётган ишбилармон аёллар фаолияти билан танишилди. Хусусан, “Ангарик” маҳалласида 35 йилдан буён гиламдўзлик билан шуғулланиб келаётган Клара Исмаилова ўз ҳунари орқали кўплаб шогирдлар тайёрлаган. “Калта минор” маҳалласидаги “Xiva Dilnoza kulol” оилавий корхонаси эса 40 турдан ортиқ кулолчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариб, 30 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаб келмоқда.

“Сангар” маҳалласида тадбиркор Мақсуда Собирова томонидан ташкил этилган “Xiva smart kids” нодавлат мактабгача таълим муассасаси ҳам хотин-қизлар бандлигини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда. Бундай амалий ўрганишлар маҳаллалардаги ишбилармон аёлларнинг тажрибасини оммалаштириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

 

Сайтни янги дизайни ёқдими?