Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 04-апрел 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси хотин-қизларни тадбиркорликка бўлган қизиқишини оширмоқда

10.02.2026
431

Маҳаллаларда хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омили ҳисобланади. Аёлларни ишбилармонлик фаолиятига жалб этиш орқали янги иш ўринлари яратилмоқда, оилалар даромади ошмоқда ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қилмоқда. Шу маънода O'zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси муҳим аҳамият касб этмоқда.

Чирчиқ шаҳридаги “Семурғ” маҳалласида ташкил этилган тадбир доирасида иштирокчилар “Дилчеҳра” тиббий клиникаси ҳамда “CHIRCHIQ MEGA BIZNES” Jeans Production Company МЧЖ фаолияти билан танишишди. Ушбу корхоналарда яратилган замонавий меҳнат шароитлари, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлиги таъминланаётгани, маҳсулотларнинг хорижий бозорларга экспорт қилинаётгани алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова маҳалла шароитида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали ижтимоий барқарорликка эришиш мумкинлигини таъкидлади. Тадбир якунида фаол тадбиркор аёллар O'zLiDePнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?