Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

50 та иш ўрин яратган хўжайлилик тадбиркор аёл маҳалланинг ишбилармон аёли ғолиби бўлди

04.02.2026
523

O‘zLiDeP ташаббуси билан амалга оширилаётган “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Хўжайли туманидаги “Қумбиз”, “Қирқинчи” ва “Шағала кўл” маҳаллаларида танловнинг маҳалла босқичи ўтказилди.

Танлов доирасида “Қириқ қиз текстиль” МЧЖ раҳбари, ишбилармон аёл Наргул Қудайбергенованинг фаолияти алоҳида эътироф этилди. У миллий кийим-кечак, кўрпа-тўшак, миллий ва замонавий келинчак кўйлаклари ҳамда тўй анжомлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Тадбиркор “устоз–шогирд” анъанаси асосида ёшларни меҳнатга жалб этган ҳолда, бугунги кунда 50 нафардан ортиқ доимий ҳамда мавсумий иш ўринларини яратган. Унинг маҳсулотлари маҳаллий бозор билан бирга қўшни давлатларда ҳам талабга эга.

Наргул Қудайбергенованинг ташаббускорлиги хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш ва маҳалланинг ижтимоий ҳаётини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, «Aida’s bakery house» ва «Sarpo Showroom» лойиҳалари ҳам ҳакамлар томонидан муносиб баҳоланиб, энг фаол иштирокчилар танловнинг кейинги босқичига йўлланма олди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?