Депутат ташаббуси билан 3,5 км яроқсиз йўл таъмирланадиган бўлди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муқаддасхон Ахмедова аҳоли мурожаатлари асосида Олтинкўл ва Шахрихон туманлари чегарасида жойлашган магистрал кўчадаги автойўл ҳолатини ўрганди.
Ўрганишлар давомида тахминан 3,5 км йўл қисми яроқсиз ҳолатга келиб қолгани аниқланиб, бу аҳоли ва транспорт ҳаракати учун қийинчилик туғдираётгани қайд этилди.
Муаммо юзасидан депутат Андижон вилояти Автойўл бошқармаси масъуллари билан тезкор мулоқот ўтказди. Йўл ҳолати расмий ўрганилиб, 2026 йил таъмирлаш ва асфальтлаш режасига киритилиши маълум қилинди.
Мазкур масала депутат томонидан доимий назоратга олинди ва уни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилиши белгиланди.