71 нафар аёлни ишли қилган тадбиркор Зилола Салимова маҳалланинг ишбилармон аёли бўлди
O'zLiDePнинг “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Навоий шаҳри “Бунёдкор” маҳалласида ишбилармон хотин-қизлар сараланди. "FAVORIT LYUKS SERVIS" МЧЖ раҳбари Зилола Салимованинг фаолияти сайёр тарзда ўрганилди. Тадбирда партия вакиллари, маҳалла фаоллари ва тадбиркор аёллар иштирок этиб, корхонада яратилган иш ўринлари ва бошқарув жараёнлари билан яқиндан танишди.
Зилола Салимова раҳбарлигида корхонада 71 нафар ходим меҳнат қилмоқда, 200 дан ортиқ турдаги ширинликлар ишлаб чиқарилмоқда. Иштирокчилар хизмат кўрсатиш сифати, меҳнат шароитлари ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасидаги амалий ишларга юқори баҳо бердилар.
Учрашув давомида тадбиркор аёлларни ҳуқуқий ва амалий қўллаб-қувватлаш, бизнесни кенгайтириш, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Лойиҳа доирасида бундай ташаббуслар аёллар иқтисодий фаоллигини ошириш ва оилалар фаровонлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.