Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Депутат ташаббуси билан “Шейхон” маҳалласида йўл ва ичимлик суви муаммолари ҳал этилди

13.01.2026
547

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига O'zLiDePдан сайланган депутат Раъно Исматова ўз сайлов округидаги ўрганишлари давомида аҳоли кўтарган ички йўллар ва ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларга алоҳида эътибор қаратди.

“Шейхон” маҳалласи аҳолиси мурожаатлари асосида депутат томонидан алоқадор ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиб, масала назоратга олинди. Натижада Бухоро шаҳар ҳокимининг қарорига мувофиқ “Дўлама” кўчасининг 2 км қисмига асфальт ётқизилди, “Шейхон” кўчасининг 1 км қисми шағалланди.

Шунингдек, мазкур кўчада “Бухоро сув таъминот” МЧЖ томонидан 300 метр ичимлик суви қувури тортилиб, бу ишларга бюджетдан 504 млн сўм маблағ йўналтирилди. Эски симёғочлар янгиланди.

Амалга оширилган ишлар аҳоли томонидан мамнуният билан қарши олинди. Депутат ташаббуси билан сайловчилар мурожаатлари изчил ва самарали ҳал этилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?