Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Ёшлар парламенти аъзолари учун республика семинари ташкил қилинди

15.06.2024
1669

O‘zLiDeP "Ёшлар қаноти" ташаббуси билан Ёшлар парламенти аъзолари ва партия фаоллари учун сиёсий- ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган икки кунлик республика ўқув семинари ўтказилди.

Семинарда ёшларга конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қонун чиқарувчи орган фаолияти, парламент тушунчаси ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамда Ўзбекистон замонавий сиёсатшунослик каби мавзуларда малакали экспертлар томонидан маълумотлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, Парламент тадқиқотлар институти билан ЎзЛиДеП ўртасида қўшма меморандум имзоланган. Унга мувофиқ, партия вакиллари, ёшлар парламенти аъзолари, ёшлар қаноти фаолларининг тизимли малакасини ошириб бориш белгилаб берилган. Мазкур икки кунлик семинар ҳам айни шу мақсадда ташкил қилинди.

Семнар давомида "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида ёшларга оид белгилаб берилган вазифалар ва уларнинг ижросида бевосита ёшларнинг иштироки каби масалаларда муҳокамалар олиб борилди.

Шунингдек семинарда ёшларга дипломатик этикет, волёнторлик фаолиятини ташкил этиш, жамоа билан ишлаш технологияси ва бошқарув қобилияти каби мавзуларда ҳам маърузалар, баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Семинар якунида энг фаол ёшлар партиянинг эсдалик совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Сайтни янги дизайни ёқдими?