Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 10-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Саломатлик сари” акцияси доирасида 300 нафардан зиёд фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди

10.09.2026
79

Урганч шаҳрининг чекка ҳудудларидан бири бўлган “Бинокор” маҳалласида O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши ташаббуси билан “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида “O‘zLiDeP — онкологик касалликларга қарши курашади” шиори остида “Саломатлик сари” акцияси ташкил этилди.

Акция доирасида “Бинокор”, “Жамбул” ва “Саховат” маҳаллалари аҳолиси учун УЗИ, рентген ва офтальмология ускуналари билан жиҳозланган махсус тиббий транспорт воситалари орқали бепул кўриклар ўтказилди.

– Замонавий тиббий текширувларнинг бепул ташкил этилгани аҳолига бўлган эътиборнинг амалий ифодасидир, – дейди акция иштирокчиси Лола Қобулова. – Бундай тиббий кўриклар касалликларни дастлабки босқичда аниқлаш, аҳолига сифатли тиббий хизматни яқинлаштиришгаг хизмат қилади.

Таъкидлаш керак, тиббий кўрикда жами 300 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этди. Акция якунида 8 нафар фуқарога стационар, 17 нафар иштирокчига эса амбулатор даволаниш бўйича тавсиялар берилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?