Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

“Саломатлик сари” акцияси доирасида риштонлик 118 фуқарога стационар даволаниш учун йўлланма берилди

26.05.2026
289

Фарғона вилояти Риштон туманида “Саломатлик сари” акцияси ташкил этилди. Унда 200 нафардан ортиқ аёллар, болалар, кексалар ва ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар иштирок этди.

Акция доирасида эндокринолог, уролог, мамолог, онколог, гинеколог, кардиолог, терапевт, невропатолог, офтальмолог, гастроэнтеролог ва ЛОР шифокорлари иштирокида бепул тиббий кўриклар ўтказилди. Шунингдек, кўчма УЗИ, ЭКГ, флюорография, мобил рентген ва мамография аппаратлари орқали аҳоли чуқур тиббий текширувдан ўтказилди.

Кўриклар натижасида 118 нафар фуқарога стационар даволаниш учун йўлланма, 31 нафар иштирокчига амбулатор тавсиялар берилди. Эҳтиёжманд оилаларга дори-дармонлар ва тиббий воситалар тарқатилиб, ногиронлиги сабабли уйида оғир аҳволда ётган 5 нафар фуқаро хонадонларида кўрикдан ўтказилди. Бу каби акциялар аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва инсон қадрини улуғлашга хизмат қилмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?