Asosiy kontentga o‘tish
Якшанба 07-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Амир Темур мероси — миллат фахри, тарихимиз ифтихори!

11.04.2026
346

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Темурбеклар мактаби ҳарбий академик лицейи ҳамкорлигида Соҳибқирон Амир Темурнинг 690 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Темурбеклар мактаби директори, ўқитувчилар, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этди. Сўзга чиққанлар Амир Темур шахсияти, унинг давлатчиликдаги ўрни ва бой мероси ҳақида ёшларга атрофлича маълумот беришди.

Таъкидланганидек, Амир Темур — буюк саркарда, кучли давлат асосчиси ва бунёдкор шахс сифатида жаҳон тарихида ўчмас из қолдирган. Унинг “Куч – адолатда” деган шиори бугун ҳам ўз аҳамиятини сақлаб келмоқда.

Тадбир давомида талабалар томонидан саҳна кўринишлари, чиқишлар ва Амир Темурга бағишланган фильм намойиш этилди. Барча иштирокчиларда юксак руҳ ва фахр туйғуси уйғотган ушбу тадбир кўтаринки кайфиятда ўтди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?