Соҳибқирон мероси ёшлар тарбиясида муҳим омил
Жалолиддин Мангуберди номидаги Ҳарбий-академик лицейда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан учрашув ўтказилди.
“Соҳибқирон издошлари — юртимиз ифтихори” мавзусидаги ушбу учрашувда буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темурнинг ҳаёти, жасорати ва давлат бошқарувидаги ўрни ҳақида сўз юритилди.
Тадбир давомида ўқувчилар томонидан саҳнавий чиқишлар намойиш этилди. Уларда Амир Темурнинг “Куч — адолатда” деган шиори ва унинг ҳаёт йўли таъсирли тарзда ёритилди.
Шунингдек, тадбир доирасида китоб ва расмлар кўргазмаси ташкил қилиниб, иштирокчилар буюк аждодимиз мероси билан яқиндан танишдилар.
Бундай учрашувлар ёшларда ватанпарварлик, миллий ғурур ва тарихга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.