Asosiy kontentga o‘tish
Сешанба 03-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Амударёда яна 5 та оила янги хонадонга эга бўлди

03.11.2026
40

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида Амударё туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Амударё туманидаги 1-сонли техникумда ўтказилган навбатдаги сайёр қабулда 200 нафардан ортиқ фуқаро қатнашиб, 70 га яқин мурожаат кўриб чиқилди. Уларнинг элликка яқини жойида ижобий ҳал этилди, ижтимоий реестрдаги 5 нафар хотин-қизга эса янги хонадонлар калитлари топширилди. Янги хонадон соҳибаларидан бири Қурбоной Исмаилова кўрсатилган ёрдам оиласи учун катта қувонч бўлганини таъкидлаб, муаммосини ҳал этишда кўмаклашганларга миннатдорлик билдирди.

Қабулда бандлик, ўзини ўзи банд қилиш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Меҳнат ярмаркаси орқали 4 нафар ёш ишга жойлашди, тадбиркор ва фермерлар кўмагида 10 нафарга яқин фуқарони мавсумий ишга жалб этиш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, 12 нафар фуқарога мустақил меҳнат фаолиятини бошлаши учун пайвандлаш ускуналари ва бурчакли силлиқлагичлар топширилди. Контракт тўловларида ёрдам сўраган 6 нафар ёшга эса тўловнинг бир қисмини қоплаш учун ваучерлар берилди.

O‘zLiDeP Амударё туман Кенгаши аппарати раҳбари Яхшимурат Ахмедовнинг таъкидлашича, яна 20 та оилани ҳам йил якунига қадар янги хонадон билан таъминлаш режалаштирилган. Бу борада қурилиш ишлари тадбиркор ва фермерлар кўмагида давом эттирилмоқда. Амударёдаги сайёр қабул аҳоли муаммоларини жойида ўрганиш, депутатлар, мутасадди ташкилотлар ва хусусий сектор ҳамкорлигида уларга амалий ечим топиш имконини бермоқда. Энг муҳими, кўрсатилаётган ёрдамлар янги уй-жой, иш ўрни ва мустақил даромад манбаи кўринишида аниқ натижаларга айланмоқда.

Сайтни янги дизайни ёқдими?