Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Андижонда O‘zLiDeP депутати ташаббуси билан мактаб ўқувчилари учун стипендия жорий этилди

15.01.2026
495

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Муқаддасхон Ахмедованинг ташаббуси билан Андижон туманида мактаб ўқувчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим лойиҳа амалга оширилди.

Депутат Андижон тумани “Жевачи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ўзи таҳсил олган 2-сонли умумтаълим мактабига мунтазам ташриф буюриб, таълим жараёни, ўқувчиларнинг билим даражаси ҳамда уларнинг иқтидорини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жорий йилнинг май ойида мактабга ташрифи чоғида аъло ўқиши, намунавий хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги билан ажралиб турган ўқувчилар учун махсус депутат стипендияси таъсис этилиши эълон қилинган эди. Белгиланган мезонлар асосида ўтган давр мобайнида ўқувчилар саралаб олинди.

Натижада ўқишда, спортда ва жамоат ишларида юқори натижаларга эришган 10 нафар ўқувчига стипендия сертификатлари ҳамда ҳар бирига 300 минг сўм миқдорида пул мукофоти топширилди. Шунингдек, таълим жараёнида фаоллик кўрсатган 5 нафар ўқитувчи ҳамда 7 нафар намунавий ўқувчи ташаккурномалар билан тақдирланди.

Янги йил байрами арафасида 2-сонли умумтаълим мактабида мукофотларни топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда Андижон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сардорбек Мамарасулов, O‘zLiDeP Андижон вилояти Кенгаши бўлими мудири Раънохон Хайитбоева, депутат ёрдамчиси Муҳаррамхон Гулматова ҳамда партия фаоллари иштирок этди.

Тадбир давомида стипендия сертификатлари, пул мукофотлари ва ташаккурномалар тантанали равишда ўз эгаларига топширилди. Маросим байрамона руҳда ўтиб, ўқувчиларни янги ютуқларга ундади.

Мазкур ташаббус ёшларни рағбатлантириш, таълим сифатини ошириш ҳамда иқтидорли авлодни қўллаб-қувватлашга қаратилган O‘zLiDePнинг устувор мақсадларига уйғун ҳисобланади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?