Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 09-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Андижонда туризмни ривожлантириш ва озиқ-овқат нархларини арзонлаштириш чоралари муҳокама қилинди

09.09.2026
86

Таъкидлаш керак, сўнгги 8 йилда Андижонда 40 та янги туризм маршрути ташкил этилиб, вилоятга 1 миллион 595 минг нафар хорижий ва 7 миллион 584 минг нафар маҳаллий сайёҳ ташриф буюрди. Натижада туризм хизматлари экспорти 509,2 миллион АҚШ долларига етди. Айниқса, тиббиёт туризми ривожланиб, стационар хизматлар учун 7 минг 760 нафар, амбулатор хизматлар учун эса 12 минг 570 нафар хорижий фуқаро Андижонга келмоқда.

Жамоатчилик эшитувида аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотларининг ҳамёнбоплигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, вилоятдаги 17 та марказий деҳқон бозорида “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилиб, гўшт, тухум, гуруч, картошка, пиёз, сабзи, ун, ёғ ва бошқа маҳсулотлар аҳолига 25–30 фоизгача арзон нархларда таклиф этилмоқда. Шунингдек, келгуси қиш-баҳор мавсуми учун 2 минг 40 тонна асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш режалаштирилган.

Эшитув якунида депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, аҳоли ва тадбиркорлар манфаатларини таъминлашга қаратилган устувор йўналишлари белгилаб олинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?