Asosiy kontentga o‘tish
Шанба 06-июн 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Андижонлик тадбиркорлар лицензия, сертификат ва экспортни енгиллаштиришни таклиф қилди

26.03.2026
335

Андижон вилоятида саноат салоҳияти ва инвестиция лойиҳаларини ўрганиш мақсадида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудудда бўлиб, қатор корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.

Хусусан, “Ипак йўли” эркин иқтисодий саноат зонасидаги корхоналар фаолияти билан яқиндан танишилиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва яратилаётган иш ўринлари кўздан кечирилди.

Ишчи гуруҳ “HAINAN SHOULU” ҳамда “M PRINT” корхоналарида бўлиб, уларнинг ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий технологиялари ва маҳсулот турлари билан танишди. Корхоналарда экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Учрашувлар давомида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилиб, соҳадаги мавжуд муаммолар ҳам кўтарилди. Хусусан, сертификатлаш, лицензиялаш, патент ва логотип ҳимояси, солиқ ҳамда экспорт жараёнларидаги айрим қийинчиликлар тилга олинди.

Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар билдирилди. Жумладан, тартиб-таомилларни соддалаштириш, қонунчиликни такомиллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш орқали саноатни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?