Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 24-сентябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Андижоннинг 6 туманидаги муаммолар ўрганилди

24.09.2026
39

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижон вилоятининг Улуғнор, Бўстон, Балиқчи, Булоқбоши, Хўжаобод ва Шаҳрихон туманларида бўлиб, ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижадорлиги, аҳоли ва тадбиркорларни қийнаётган масалаларни ўрганди.

Ўрганишлар маҳалла, хонадон, ишлаб чиқариш корхонаси, фермер хўжалиги ҳамда ижтимоий соҳа объектларида ўтказилиб, фуқаролар, тадбиркорлар, фермерлар ва соҳа масъуллари билан бевосита мулоқот қилинди. Хусусий секторда янги иш ўринлари яратиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида замонавий технологияларни жорий этиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўрганишлар давомида бир қатор муҳим инфратузилма ва ижтимоий масалалар ҳам аниқланди. Жумладан, Улуғнорда фаолияти тўхтаб қолган “Ulug‘nor fayz tekstil” корхонасини қайта ишга тушириш, Булоқбошида 683 гектар экин майдонининг сув таъминотини яхшилаш, янги электр подстанцияси қуриш, таъмирталаб автомобиль йўлларини яхшилаш каби масалалар кўтарилди. Шунингдек, Балиқчи туманида 960 ўринли янги мактаб қуриш, Хўжаободда мактабгача таълим ташкилотини реконструкция қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига зарур ёрдамларни етказиш бўйича вазифалар белгиланди.

Ўрганишлар давомида туманларда сайёр қабуллар ҳам ташкил этилди. Қабулларда 1 535 нафар фуқаро ҳамда 124 нафар тадбиркор ва фермер иштирок этиб, жами 429 та муаммо аниқланди. Мурожаатларнинг 298 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 131 та масала юзасидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, 136 нафар фуқарога 1 млрд 207,8 млн сўмлик турли кўринишдаги амалий ёрдам кўрсатилди. Ўрганишлар ҳудудларда иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш учун мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солиш билан бир қаторда, аҳоли турмушига бевосита таъсир кўрсатадиган муаммоларни жойида аниқлаш ва уларга манзилли ечим топиш муҳимлигини кўрсатди. Ишчи гуруҳ томонидан кўтарилган масалаларнинг ижросини таъминлаш ва ҳал этилмаган муаммоларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш бўйича назорат ишлари давом эттирилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?