Ангорлик тажрибали томорқачиларнинг фаолияти билан танишилди
Бугун кафтдек еридан фойда олиб, рўзғорини обод қилаётганлар кўп. Уларнинг тажрибасини бошқаларга ҳам ўрнак қилиб кўрсатса арзийди. Чунки меҳнат ортидан келган даромад баракали бўлиб, фаровонлигимизни таъминлашга хизмат қилади.
Ўзбекистон фермер, деқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси, ЎзЛиДеП раҳбари Актам Хаитов Ангор туманига ташрифи чоғида туман ҳокими М.Қосимов ҳамроҳлигида “Баҳор” маҳалласида яшовчи уста деҳқон Даврон Чориев хонадонида бўлди.
Хондонда жами 17 сотих томорқа ер майдони мавжуд бўлиб, шундан 7 сотих қисмида иссиқхона ташкил қилинган ва ушбу иссиқхонада сердаромад инновацион усулда кабачки экин тури экилган.
Уста деҳқон Даврон Чориев бу экин жуда сердаромад экин эканлиги, ҳар гектаридан 3-35 тонна ҳосил олиб, ҳар бир килограмини 10 минг сўмдан сотиб, шу йил мавсумда 30-35 млн. сўм соф фойда кутаётганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Хонадон эгаси томорқанинг қолган 10 сотих қисмида экилган гулкарам экинининг ҳар гектаридан 30-35 тоннагача ҳосил олишни режалаштирган.
Партия етакчиси “Баҳор” маҳалласида яшовчи уста деҳқон Акмал Маматмўминов хонадонида ҳам бўлди. Хонадонда жами 30 сотих томорқа ер майдони мавжуд. Унинг 8 сотих қисмида ташкил қилинган иссиқхонада ҳар хил турдаги сабзавот экинлари ва кўчатлар экиб етиштириб келинмоқда.
Томорқанинг қолган қисмида тўқсонбости усулида пиёз, ош лавлаги ва ҳар хил турдаги экинлар экилган. Хонадон эгаси шу йилнинг ўзида томорқасидан 60-70 млн. сўм соф фойда олганлиги ва яна экилган экинлардан 20-30 млн сўм даромад кутаётганлиги тўғрисида семинар қанашчиларига айтиб ўтди.
Бундан ташқари хонадонда ўқув тажриба майдончаси ҳам ташкил қилинган бўлиб, ушбу майдончада минитрактор, мотокультиватор, музлатгич ва бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган ҳар хил турдаги ускуналар ва семинар қатнашчиларини ўқитиш хонаси ҳам мавжуд.
Партия раҳбари томорқа ер эгасига томорқа маданиятини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссалари учун миннатдорчилик билдириб, бошқа маҳаллаларда ҳам ушбу тажрибани кенг ёйиш кераклиги тўғрисида айтиб ўтди.