Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Асосий мақсад – халқ манфаатлари учун хизмат қилиш

16.09.2025
768

Сиёсий жараёнларда замон билан ҳамнафас бўлиш, халқ ишончини қозониш ва уни асраб-авайлаш осон иш эмас. Бу — масъулият, изланиш ва доимий ўз устида ишлашни талаб этади. Шу маънода Янгиер шаҳрида O‘zLiDeP ҳудудий Кенгашлари раҳбар-ходимлари учун ташкил этилган амалий ўқув-семинар нафақат билим майдони, балки тажрибалар қўшилиб, янги ғоялар туғиладиган мактабга айланди.

Тадбир Тошкент кимё-технологиялари институти филиали ҳамда вилоят Касаба уюшмалари биносида ўтди. Унда раҳбар-ходимлар замонавий сиёсий жараёнлар ва ислоҳотларга янгича ёндашувларни муҳокама қилдилар. Нега бу муҳим? Чунки партиянинг жойлардаги самарадорлиги, аввало, ана шундай билим ва кўникмаларга таянади.
Олий Мажлис Сенати аъзоси, O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова ҳам семинарда шу ҳақда тўхталди: – Бундай ўқув тадбирлари партиянинг ташкилий ва амалий иш усулларини тубдан такомиллаштириш, электорат билан очиқ мулоқотни кучайтиришда муҳим аҳамиятга эга, — деди у.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси Амалий лойиҳалар ва Сиёсий таълим маркази раҳбари Насимжон Алимов эса партия дастурий мақсадлари, Президентимиз раҳнамолигида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди. Унинг таъкидлашича, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, электорат манфаатларини ҳимоя қилиш ва жойларда амалий ташаббусларни кучайтириш — партиянинг устувор вазифаси ҳисобланади.

– Бугунги сиёсий ўқув-семинар билим ва кўникмаларимизни бойитиш билан бирга, партия фаолиятидаги масъулиятни янада чуқур ҳис қилишга ундади, – деди Оқолтин туман Кенгаши депутати Гулчеҳра Исломова. – Асосий мақсадимиз – халқ манфаатларига хизмат қилиш, тадбиркорлар ва аҳоли билан яқин мулоқотда бўлиш. Шу йўналишдаги ишларни янада кучайтиришимиз зарур.

Тадбир давомида партия фаоллари, депутатлар ва маҳаллий Кенгаш вакиллари савол-жавоблар орқали тажриба алмашдилар. Очиқ мулоқот, самимий суҳбатлар ҳар бир иштирокчи учун катта маънавий таассурот қолдирди.

Албатта, бундай сиёсий ўқув-семинарлар фақат назария билан чекланиб қолмайди. Улар партия раҳбар ва ходимларини ҳаётий мисоллар асосида фикр алмашишга чорлайди. Энг муҳими — халқ ишончига муносиб бўлиш учун янада изчил ҳаракат қилишга ундайди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?