Asosiy kontentga o‘tish
Пайшанба 13-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилмоқда

18.08.2025
316

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида Президентимиз раислигида тўқимачилик соҳасида экспорт имкониятлари ва захираларни ишга солиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритилди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистонда тўқимачилик соҳаси сўнгги йилларда иқтисодий стратегик йўналиш сифатида фаол ривожланмоқда. Бу тармоқ республика ички умумий маҳсулотининг 3 фоизи, саноат ҳажмининг 14 фоизини ташкил этади ва 500 мингдан зиёд фуқарони иш билан таъминлайди.

Видеоселектор йиғилишида соҳани молиявий соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, янги имконият ва вазифалар белгиланди. Фракция аъзолари ушбу вазифаларни бажарилишини ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, бу борада депутатлик назоратини янада кучайтириш лозимлигини қайд этдилар.

Тўқимачилик соҳасида фаолият юритаётган 200 дан ортиқ тадбиркорларнинг муаммоларини ечиш учун тўқимачиликда “долзарб юз кунлик” эълон қилиниши ЎзЛиДеП электорати — тадбиркорлар ва ишбилармонлар томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватлангани таъкидланди.

Фракция раҳбари Актам Хаитовнинг айтишича, ҳар қандай тармоқ аввало, муаммоларнинг туб моҳиятини аниқлаш, тизимли ҳал этиш, томонларга тенг, адолатли имкониятлар яратиш орқали ривожланади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан соҳадаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган барча ташаббуслар партиямиз ғояларига уйғун ва ҳамоҳангдир. Зеро, бу мамлакатимизни “тўқимачилик хаби”га айлантиришда муҳим қадам бўлади.

Йиғилишда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокамалар марказида бўлди.

У билан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш, уни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш назарда тутилмоқда. Жумладан, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли орган сифатида белгиланяпти.

Шунингдек, давлат органлари, вазирлик ва идораларнинг номлари ҳамда ҳуқуқий атамалар амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилмоқда. Қолаверса, юридик-техника қоидаларидан келиб чиқиб, нормаларни аниқлаштириш ва улар ўртасидаги уйғунликни таъминлаш мақсадида тегишли ўзгартишлар киритиляпти.

Муҳокамалар жараёнида фракция аъзоси Руслан Собиров қонун лойиҳасининг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мазкур ҳужжат атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш, давлат бошқаруви ва назоратининг самарали йўлга қўйилишини таъминлашга хизмат қилиши эътиборга олиниб, қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда фракция кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?