“Bahmal Group”даги O‘zLiDeP қуйи бўғини етакчиси раисликка қайта сайланди
O‘zLiDeP Урганч шаҳар Кенгашида 124 та БПТ фаолият юритиб, улар 18 минг 663 га яқин аъзони бирлаштиради. Шаҳарда қуйи бўғинларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари жонли муҳокамалар билан ўтмоқда. Ҳозиргача шаҳардаги 74 та БПТда шундай йиғилишлар ташкил этилган.
Йиғилишларда ҳисоботлар танқидий-таҳлилий руҳда муҳокама қилиниб, 2026 йил иш режасига жиддий ёндашилмоқда. Жумладан, Урганч шаҳридаги “Bahmal Group” МЧЖдаги БПТ йиғилишида партия ва маҳаллий Кенгаш вакиллари иштирок этиб, ташаббус ва таклифлар билдирилди. БПТ аъзолари сони 45 нафардан 62 нафаргача ортиб, партиянинг жойлардаги таъсири кенгаймоқда.
Шунингдек, ҳудуддаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган аҳолини қўллаб-қувватлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, ишга жойлаштириш борасида БПТ фаолларининг ҳиссаси катта бўлди. Ҳисобот даврида қуйи бўғин аъзолари партия Дастури ва Сайловолди платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифаларни тарғиб қилишда, уларнинг ижросини таъминлашда ҳам фаол иш олиб бордилар.
Йиғилишда БПТ етакчиси Баҳодир Худайбергановнинг ҳисоботи қониқарли деб баҳоланди ва у раисликка қайта сайланди.