Asosiy kontentga o‘tish
Чоршанба 18-ноябр 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Байроғимиз – фахримиз, Ватанимиз тимсоли!

18.11.2026
83

18 ноябрь куни Тошкент давлат тиббиёт университети ҳамда O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамкорлигида Давлат байроғимиз қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Тадбирда Давлат байроғимизнинг миллий ғурур, мустақиллик ва бирлигимиз рамзи сифатидаги аҳамияти таъкидланди. Байрам дастуридан маърузалар, миллий қўшиқ ва рақслар ўрин олди.

Мазкур тадбир ёшларда ватанпарварлик, миллий ғурур ва Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Сайтни янги дизайни ёқдими?