Asosiy kontentga o‘tish
Жума 14-август 2026-йил
Биз ижтимоий тармоқларда:
Виртуал қабулхона
0
Виртуал қабулхона
Хайрия қилиш

Чироқчида ишбилармон аёллар эътироф этилди

19.06.2026
309

O‘zLiDePнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури ҳамда “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Чироқчи туманида “Ишбилармон аёл–2026” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва фермерлик соҳаларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўз ютуқлари ва тажрибаларини намойиш этди. Улар янги иш ўринлари яратиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишдаги натижалари билан ажралиб турди.

Якуний натижаларга кўра, Феруза Тошқуватова 1-ўрин, Дилфуза Мўминова 2-ўрин ва Покиза Анорбоева 3-ўринни қўлга киритди. Ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда иштирок этган депутатлар хотин-қизларнинг ташаббускорлиги ва меҳнатини юқори баҳолаб, уларга келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.

Сайтни янги дизайни ёқдими?